Деновда ЙТҲ: 3 машина тўқнашувида навқирон йигитлар ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 29 декабрь куни 18:30 ларда, Сурхондарё вилояти Денов туманидан ўтган 4Р100 “Мангузар-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов” автомобиль йўлининг 167-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Ҳайдовчи Олтинсой туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.А. УАЗ русумли автомобилини бошқараётиб, шу йўналиш бўйлаб олдинда ҳаракатланиб кетаётган Тракторни қувиб ўтиш учун йўлнинг қарама-қарши ҳаракат бўлагига чиқган вақтида, автомобилга ортилган юкнинг оғирлиги сабабли бошқарувни йўқотиб ағдарилган. Шу йўналиш бўйлаб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Денов туманида яшаган, 1999 йилда туғилган Т.Ш. ўз бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомобилини УАЗ автомобили билан тўқнашувини олдини олиш мақсадида рулни ўнга бурган вақтида, автомобиль бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган. Шунингдек, шу йўналишда харакатланиб келаётган, ҳайдовчи Узун туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Т.Ш. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомобили УАЗ автомобили билан тўқнашган.

Натижада ВАЗ-2107 автомобили хайдовчиси Т.Ш. ва йўловчиси Денов туманида яшаган, 1998 йилда туғилган Т.Ш. воқеа жойида ҳалок бўлган.  Автомобилнинг бошқа йўловчилари Денов туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Х.Ф. ва 1997 йилда туғилган Ж.Ж. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га асосан ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш вақтида, ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”, дейиади ЙҲХББ хабарида.

Шунингдек, ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:

ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;

қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шартлигини эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Денов

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг