Деновда Damas билан 32 болани ташиган ҳайдовчи аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
02 Май
5152Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган хусусий боғчалардан бири Damasʼда 32 нафар вояга етмаган болаларнинг ҳаётини хавфга қўйиб, манзилига олиб бораётган вақтда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Таъкидланишича, ходимлар томонидан ушбу ҳолат бартараф этилиб, автомашина кузатув остида боғчага қайтарилган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилган.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига тақдимнома киритилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 апрель куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида Damas автомобилида 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланганди.
LiveБарчаси
Яман Исроилга ҳужум қилди.
16 Июль