Наманганда 25 болани Damas'да ташиган ҳайдовчи ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 23 апрель куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида Damas автомобилида 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Косонсой туманининг Жар маҳалласи ҳудудида Damas автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда, унда 1 аёл ва 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани маълум бўлган. Ҳайдовчининг маълум қилишича, у болаларни шу маҳаллада жойлашган хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Наманган вилоятининг Наманган туманида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси йўловчи ташиш қоидаларига зид равишда 25 нафар боғча боласини олиб ҳаракатлангани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ҳайдовчи Damas боғча болалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг