Демократ сенаторлар Илон Маскнинг устидан шикоят қилди

Олам 3945
image
-

Кеча, 17 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг 7 нафар демократ сенатори Федерал Савдо Комиссияси раиси Лине Ханга миллиардер Илон Маскнинг Тwitter бош директори сифатидаги фаолиятини текширишни сўраб мактуб йўллаган. Бу мактуб Коннектикут штатидан демократ сенатор Ричард Блументалнинг сайтида чоп этилган.

“Биз Тwitter ўз фойдаланувчиларининг хавфсизлигига жиддий ва қасддан эътибор бермаслиги ҳақида ёзяпмиз.  Федерал Савдо Комиссиясини Тwitter розилик келишуви (фойдаланувчи махфийлигини ҳимоя қилиш бўйича Тwitter'нинг 2011 йилда Федерал савдо комиссияси билан тузган шартномаси)нинг ҳар қандай ҳолатда бузилишини ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бошқа қоидабузарликларни текширишга чақирамиз. Охирги бир неча ҳафта ичида Тwitter'нинг янги бош директори Илон Маск платформанинг яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказган бир қанча ташвишли қарорлар қабул қилди”, дейилади мактубда. 

Конгрессменларнинг фикрича, Маск огоҳлантиришларга қарамай, “фирибгарлик ва хавфли товламачилик” учун ишлатилиши мумкин бўлган функцияларни жорий қилган.

Сенаторлар Маск киритаётган ўзгаришлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини хавф остига қўйиши, шуниндек, у Федерал савдо коммиссияси билан келишув шартларини бевосита бузиши мумкинлигидан хавотирда.

Аввалроқ, Тwitter'да ишдан бўшатишнинг янги тўлқинлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Бунинг ортидан компаниянинг офислари вақтинчалик ёпилган эди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×