Де Брюйне келаси мавсум бошида майдонга тушмаслиги мумкин
Спорт
−
12 Июнь 2023
3176Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жароҳати сабаб кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.
Манбага кўра, у сонидаги жароҳати туфайли янги мавсум бошида бир нечта ўйинни ўтказиб юбориши эҳтимоли бор. Бу ҳафта футболчи тиббий кўрикдан ўтади.
Европа Чемпионлар лигаси финалида Кевин Де Брюйне 36-дақиқада жароҳат олиб, захирага олинганди. Финалда “Манчестер Сити” Родрининг ягона голи эвазига “Интер”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЕЧЛ бош совринига эга чиқди.
Де Брюйне жорий мавсум ЕЧЛда голли узатмалар сони бўйича 1-ўринни эгаллади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 49 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол урди ва 31 голга ассистентлик қилди.
LiveБарчаси