Де Брюйне фаолиятини Испания грандида давом эттирмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг 33 ёшли ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне инглиз клубини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда “El Gol Digital” хабар берди.

Бельгиялик суперюлдузнинг шартнома муддати тугади ва у жамоасини ўзгартирмоқчи. Де Брюйне Саудия клубларида катта қизиқиш уйғотмоқда, бироқ футболчининг ўзи Европада қолишни истамоқда. “Барселона” бундан унумли фойдаланишга тайёр ва унга 2025 йилнинг ёзида шартнома таклиф қилади. Де Брюйненинг ўзи ҳам Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоада ўйнашдан манфаатдор.

Де Брюйне жорий мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ман Сити” 16 йиллик антирекордини такрорлагани хабар қилинганди.

“Шаҳарликлар” 2008 йилнинг августидан бери Премьер-лигада биринчи марта кетма-кет 4 та ўйинда мағлуб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Кевин Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг