“Ман Сити” 16 йиллик антирекордини яна қайд этди

Спорт

image

1 декабрь куни Англия чемпионатининг 13-тури доирасида “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Сити” устидан ғалаба қозонди (2:0).

Бу “Ман Сити”нинг Англия чемпионатидаги қаторасига тўртинчи мағлубиятидир. Бунгача Пеп Гвардиола шогирдлари “Борнмут” (1:2), “Брайтон” (1:2) ва “Тоттенхэм”га (0:4) мағлуб бўлганди.

“Шаҳарликлар”да 2008 йилнинг августидан бери Премьер-лигада бундай ҳолат кузатилмаган. “Ман Сити” кетма-кет 6 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. 

Гарчи кетма-кет муваффақиятсизликка қарамай, клуб раҳбарияти Гвардиолани ишдан олмоқчи эмас ва Пепнинг ўзи ҳам фаолиятини "шаҳарликлар" постида давом эттирмоқчи.

“Мен қолмоқчиман. Клуб муваффақиятига ишончим йўқлигини ҳис қилган пайтим бу ерга бошқа мураббий келади. Аммо мен вазиятни тўғирлаш имкониятига эга бўлишни хоҳлайман ва қийин вазиятда кетишни хоҳламайман. Бугундан бошлаб мавсум охиригача жамоани кўп жиҳатдан қайта қуриш ниятидаман”, деганди Гвардиола “Ливерпуль” билан баҳс олдидан. 

Маълумот учун, Англия чемпионатининг ортда қолган 13 та туридан кейин “Манчестер Сити” 23 очко билан 5-ўринда бормоқда. 1-ўринни банд этган “Ливерпуль” ҳисобида эса 34 очко мавжуд. Кучли бешликдан “Арсенал”, “Челси” ва “Брайтон” клублари жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Пеп Гвардиола Ливерпуль Англия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг