Деҳлида кучли ёғингарчилик оқибатида 15 та бино қулаб тушди
Олам
−
09 Июль 2023
3365Ҳиндистон пойтахти Деҳлида сўнгги 20 йилдаги энг кучли ёмғир оқибатида 15 та бино қулаб тушиб, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Кеча, 8 июль куни шаҳарда содир бўлган кучли ёмғингарчиликдан кейин 15 та уй қулаб, бир киши ҳалок бўлди”, дейди шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати вакили.
Шунингдек, Деҳлининг энг муҳим бизнес ва тижорат ҳудудларидан бири бўлган Коннат-Плейс сув остида қолиши сабабли пойтахт аҳолиси муаммоларга дуч келган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир неча соатлик ёмғир шундай ҳолатга олиб келган.
Бутун мамлакат бўйлаб шу ҳафта ичида содир бўлган кучли ёмғир аллақачон одамларнинг ҳаётига зомин бўлган. Биргина Бихар штатида чақмоқ уриши ва кучли ёмғир ёғиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси