Коронавирусга қарши чоралар ташқи савдо юкларини чеклайдими?

Жамият

image

Кеча, 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус инфекциясига қарши курашиш масаласига бағишлаб ўтказилган йиғилишда, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи айрим фуқаролар томонидан экспорт-импорт тартибида транспорт воситаларида ташилаётган юклар ҳам чегарадан ўтказилмас экан-да, деган ортиқча хавотирлар билдирилмоқда.

“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур чекловлар юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмас”, дейилади ДБҚнинг маълумотида.

Чегара ўтказиш ҳудудларида мазкур ташувларни амалга ошираётган шахслар ва уларнинг транспорт воситалари тегишли тартибда текширувлардан ўтказилиб, республика орқали ҳаракатланишига рухсат берилади.

Қайд этилишича, мазкур масалаларга оид ҳар қандай мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг туну-кун фаолият кўрсатувчи 11-08 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиш мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида товарларнинг ташқи савдо ҳажми 4,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. 

Шунингдек, Ўзбекистонга жами 36 096 та автотранспорт воситаларида 671,5 минг тонна товарлар ташуви амалга оширилган. Темир йўл орқали эса 1 164 та вагонларда 79,6 минг тонна товарлар олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган. Ундан сўнг яна уч кишида коронавирус аниқланди.

Маълумот учун, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона коронавирус

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made