“Давлатимиз қашшоқлашиб қолмайди”. Навоий ҳокими чемпионга уй совға қилди (видео)
Спорт
−
18 Октябрь 2023
9411Бугун, 18 октябрь куни Навоий шаҳрида XIX Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Осиё ўйинларининг кураш турида олтин медални қўлга киритган Умид Эсоновга 2 хонали уй ва 100 миллион сўм топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбир давомида Осиё ўйинларида бронза медалларни қўлга киритган спортчилар Жасур Жалолиддинов, Шерзод Эсонов ва Шаҳризода Мавлоновага 33 миллион сўмдан пул мукофоти берилган.
Спортчиларга тақдим этилган мукофотлар қайси маблағ ҳисобидан берилгани маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Осиё ўйинлари ғолибларини уй билан мукофотлагани хабар қилинганди. Жумладан, Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчилар – Баҳодир Жалолов, Мухсин Ҳисомиддинов ва Музаффарбек Тўрабоевларга уч ва икки хонали уй совға қилинди.
LiveБарчаси