Давлат устига давлат қурманг ёхуд Зангиотадаги 46 хонадон зулматда яшашга маҳкумми?
Жамият
−
18 Июнь 2019
6062QALAMPIR.UZ таҳририятига Зангиота тумани, “Қатортол” ҚФЙ, “Ибратли” боғдорчилик, узумчилик ширкатидаги (БУШ) аҳоли вакилларидан шикоят келиб тушди. Унга кўра, дала ҳовлида истиқомат қилувчи аҳоли қарийб 10 ойдан буён электр тармоғидан узиб қўйилган.
QALAMPIR.UZ мухбири “Ибратли” дала ҳовлиларида истиқомат қилувчи аҳоли билан муаммонинг келиб чиқиш сабаби ҳақида суҳбатлашди.
Шунингдек, ширкат раиси Жуманқул Дурматов, Зангиота тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Бекзод Алматов ва Зангиота тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари (Зангиота туман ҳокимлиги дала ҳовлилар масалалари бўйича масъул) Алишер Иноғомовдан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида маълумот олинди.
Хўш, дала ҳовлида чироқ йўқлигига нима сабаб бўлган? Аҳолини бундай оғир аҳволга ким ёки нима олиб келди? Бу ҳақда эртага, 19 июнь куни эълон қилинадиган видеорепортажда сўз боради.
Энг қизиғи, 10 ойдирки, бу ҳудудда яшаётганларнинг кийимларига дазмол урилмайди, 10 ойдирки, уйларда иссиқ сув йўқ, 10 ойдирки, музлатгич ишламайди, 10 ойдирки, улар Президентни кўрмайди, давлатдаги ўзгаришлардан бехабар. 10 ойдирки, ТВ кўрмагани сабаб Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланганини ҳам билмайди. Уят эмасми?
QALAMPIR.UZ таҳририятининг қуйидаги ташкилотлар:
– Зангиота тумани ҳокимияти;
– Зангиота тумани Мажбурий ижро бюроси;
– Зангиота туман прокуратураси;
– Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота тумани суди;
– Тошкент ҳудудий электротармоқ корхонасига саволи бор: сиз зулматда неча кун яшай оласиз? Ушбу масалани ҳал қилишингиз учун яна қандай сабаб, сабр, вақт керак?
LiveБарчаси