Давлат “маклер”ларга қандай талаб ва шарт қўймоқда?

Жамият 2160
image

Риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходимнинг бўлиши шарт. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги маъмурий регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга асосан, қуйидагилар риэлторлик фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

•  лицензия томонидан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

•  риэлторлик ташкилотининг риэлторлик хизматлари буюртмачиси олдидаги риэлторлик ташкилотлари ушбу Регламентда белгиланган ҳажмдан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролик мажбурий суғурта полисининг мавжуд бўлиши;

•  ҳар уч йилда ходимларининг малакасини оширишни таъминлаш;

•  риэлторлик хизматлари кўрсатишда олинган ахборотларнинг махфийлигини таъминлаш;

•  ҳар ярим йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига риэлторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этиш;

•  риэлторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган ходимни тайинлаш;

•  риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходимнинг бўлиши.

Шунингдек: 
•  кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган риэлторлик ташкилотлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг миқдорда ўзининг фуқаролик мажбурияти мажбурий суғурта қилинган бўлиши;

•  кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган риэлторлик ташкилотлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг миқдорда ўзининг фуқаролик мажбурияти мажбурий суғурта қилинган бўлиши;

•  кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этадиган риэлторлик ташкилотлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг
•  3000 бараварига тенг миқдорда ўзининг фуқаролик мажбурияти мажбурий суғурта қилинган бўлиши лозим.

Риэлторлик хизматларининг бир неча турларини амалга оширмоқчи бўлган лицензия талабгори ўзининг фуқаролик мажбурияти максимал миқдорда мажбурий суғурта қилинган бўлиши керак.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.2
t
×