Солиққа доир қарор қабул қилинади
Жамият
−
05 Февраль 2020
9650Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг “Ҳақиқатда даромад олувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик шахсга даромад тўланганлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан “Ҳақиқатда даромад олувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик шахсга даромад тўланганлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланади.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 6-моддасига (кейинги ўринларда – Солиқ кодекси) мувофиқ, ҳақиқатда даромад олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, чет эллик шахсга тўлов манбаига эга ҳақиқий даромад олувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган аниқ шахс бўлиши шарти билан даромад тўланганлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартибини белгилайди.
Лойиҳага асосан, агар даромадларни тўлаш манбаига даромад тўланаётган чет эллик шахс ҳақиқатда даромад олиш ҳуқуқига эга эмаслиги ва ҳақиқатда даромад олувчи тўлов манбаига эга, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган аниқ шахс эканлиги маълум бўлса, даромадни чет эллик шахс фойдасига тўлашда, Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун Солиқ кодексида белгиланган солиқ солиш тартиби қўлланилади.
Агар тўланаётган даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлса, тўланаётган даромадга (унинг бир қисмига) солиқ солиши, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига нисбатан Солиқ кодекс қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда тўланаётган даромадларга (уларнинг бир қисмига) тааллуқли солиқ, агар тўлов манбаи ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органини хабардор қилган бўлса, тўлов манбаи томонидан ушлаб қолинмайди.
Даромад олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, чет эллик шахсга даромад тўланганлиги тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиш мазкур Низом иловасига мувофиқ хабарнома юбориш орқали амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь