Давлат коронавирусга чалинганлар учун қанча маблағ сарфлагани маълум қилинди

Жамият 11262
image

Бугун, 25 май куни АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар бўйича маълумот берилди.

2020 йил 23 май ҳолати бўйича:

  • Даволанган беморларнинг ҳар бирига бир кунда 32,3 миллион сўм, жами 2492 нафар беморга 80 миллиард 491 миллион сўм;
  • Ҳозирда даволанаётган беморларнинг ҳар бирига бир кунда 32,3 миллион сўм, жами 573 нафар беморга 18 миллиард 507 миллион сўм;
  • Ҳолати ўта оғир беморларнинг ҳар бирига бир кунда 64,4 миллион сўм, жами 50 нафар беморга 3 миллиард 202 миллион сўм;
  • Реабилитацияга чиқарилган беморларнинг ҳар бирига бир кунда 2,8 миллион сўм, жами 2492 нафар беморга 6 миллиард 977 миллион сўм;
  • Карантинга олинган беморларнинг ҳар бирига бир кунда 2,2 миллион сўм, жами 335 573 нафар беморга 738 миллиард 260 миллион сўм;
  • Ҳозир карантиндагиларга ҳар бирига бир кунда 2,2 миллион сўм, жами 45 455 нафар беморга 100 миллиард 1 миллион сўм миқдорида пул сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3180 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 2586 нафари соғайди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган. 

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 334
Рейтинг: 3.1
t
×