Қорақалпоғистон ва Самарқандда жами 21 нафар бемор соғайди
Жамият
−
25 Май 2020
5451Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида жами 21 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 25 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси узоқ масофага қатновчи юк автомашинаси ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган.Таҳлил натижаларига кўра, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Ҳудудлар бўйича оладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 36 ёшда, ёши кичиги эса 23 ёшда. Эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида тузалганлар 122 нафарга етди, даволанаётганлар эса 9 нафарни ташкил этмоқда. Яъни, Қорақалпоғистон коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (6 нафари Оқдарё туманидан, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидан 4 нафардан, Иштихон, Пайариқ ва Тойлоқ туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ. Эндиликда вилоятда соғайганлар 247 нафар, даволанаётганлар 90 нафар ташкил этмоқда.
Маълумот учун, бугун ҳозирга қадар 21 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2586 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3180 кишида коронавирус аниқланган. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси