Давлат қуёш панеллари сотиб олган фуқаролар харажатини қисман қоплаб беради – Хўжаев
Жамият
−
30 Август 2019
4298Ўзбекистонда уйларда қуёшли фотоэлектр панеллар ўрнатишда одамларга уларни сотиб олиш учун сарфланган харажатларнинг учдан бир қисми қоплаб берилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) бўлиб ўтган брифингда шу ҳақда сўз кетди.
Брифингда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев таъкидлаганидек, “хусусан, жисмоний шахсларга қуёшли фотоэлектр станцияларини харид қилиш учун сарфланган харажатларининг 30 фоизи ҳажмида (аммо 3 миллион сўмдан кўп бўлмаган), қуёшли иситгичларни харид қилиш учун - 1,5 млн сўмдан кўп бўлмаган), энергия тежамкор газ горелка мосламаларини харид қилиш учун (200 мингдан кўп бўлмаган) миқдорда компенсация берилиши кўзда тутилган.
Замонавий ускуна – сувни иситишга мўлжалланган қуёшли мосламаларнинг устуворликлари ҳақида Solar City Solutions компанияси вакили Игорь Огай сўзлаб берди:
“Биз ушбу мавзуни ўрганиб чиқдик, кўп мамлакатларда бўлдик ва кўп сонли намуналарни олиб келдик. Сўнгра уларни синовдан ўтказиб кўргач, вакуум фаол коллекторларга тўхталдик. Бизнинг кескин-континентал иқлим шароитида ушбу ускуна ўз афзалликларини намойиш этди. У ишончли ва самарали, ФИК 93 фоизни ташкил этади. Яъни, иссиқ сув марказлашган тартибда етказиб берилмайдиган олис туманлар учун бу жуда қулай усул”.
Огай таъкидлаганидек, ушбу тизимнинг афзаллиги унинг автономлигида. Мустақил равишда, давлат тузилмаларига мурожаат қилмасдан туриб, етарли миқдорда сувни захира қилиб қўйиш мумкин.
“Шунингдек Split тизими мавжуд бўлиб, биз уни мавжуд иситиш тизимларига улаймиз. Бунда ушбу тизимлар газ ва электроэнергия сарфини 80 фоизгача камайтириш имконини беради”, деб қўшимча қилди компания вакили.
Юқорида кўрсатилган ускуна қуёшдан бепул иссиқ сув олиш имконини беради. Бундай тизимларни барча жойларда – йирик шаҳарларда ҳам, қишлоқларда ҳам ўрнатиш зарур. Бу одамлар фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу ва бошқа ускуналар эскирган ИЭМга ёрдам бериши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь