Давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти давлатга юк бўлмоқда – Президент
Жамият
−
29 Декабрь 2020
3711Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома давомида Президент давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб келаётгани ҳақида гапирди.
“Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб қолмоқда. Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Жумладан, келгуси йилда Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари уларни мустақил трансформация қилиш учун етарли эмас. Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда MacKenzie, Boston Consulting Group, Rothschild каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилган.
LiveБарчаси