Давлат иштирокидаги қатор корхоналарга иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
18 Октябрь
8360Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда олдиндан розилик олмаган ташкилотларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
2024 йилнинг III-чораги давомида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олинганлиги масалалари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилганда 7 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Наманган муҳандислик-технологиялари институти, Сирдарё вилояти Мирзаобод туман ҳокимлиги, Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимлиги, Фарғона вилояти Данғара туман спорт мактабларига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонун, ПФ-6019-сон Фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан иш қўзғатилиб, натижаси бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан белгиланган тартибда кўрсатмалар берилган.
Жумладан, 4 та давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича қабул қилинган қарорни бозорда рақобат муҳитига таъсир кўрсатмаганлиги сабабли ўз кучида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, келгусида қонунбузилиш ҳолатига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилган ҳамда розилик олинмасдан ташкил этилган 3 та давлат иштирокидаги корхонани қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш бўйича чоралар кўрилган.
Маълумот учун, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси, ПФ-6019-сон Фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 346-сон қарори билан тасдиқланган (Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисида) Низомга асосан давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиниши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи ёғ-мой корхоналари томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий оширишга уринилгани аниқланганди ва уларга нисбатан иш қўзғатилганди.