Мирзиёев Термизда олтита янги корхонани очиб берди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз тумани Янгиобод маҳалласидаги гилам ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу корхона йилига 2,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун Германия, Бельгия, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. 150 та янги иш ўрни яратилган.

Маҳсулотларнинг қарийб ярмини экспорт қилиш режалаштирилган. Хомашёнинг 80 фоизи маҳаллийлаштирилган. Корхонада ишга туширилган қисқа вақтда Озарбайжон ва Қирғизистон давлатларига 255 минг долларлик гилам ва гилам маҳсулотлари экспорт қилинган. Жорий йилда 4 миллион долларлик маҳсулотни хорижлик буюртмачиларига етказиб беришни мўлжалламоқда.

Корхонада ҳозирда ташқи ва ички ёритиш тизими учун қуёш панелларидан фойдаланилмоқда.

Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирган.

Маълум қилинишича, шу ерда 6 та янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтган. Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширган.

Унда Термиз шаҳридаги пахта толасидан тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона, Жарқўрғон туманидаги автоклав газоблок ишлаб чиқариш корхонаси, Ангордаги савдо мажмуаси, Сариосиё туманидаги қурилиш материаллари кичик саноат зонаси, Термиз туманидаги 3 минг тонна сиғимга эга музлаткичли омборхона, замонавий иссиқхона ва Тўпаланг гидроэлектр станцияси вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берган.

Таъкидланишича, мазкур 6 та корхона 2 мингта янги иш ўрни яратади, уларнинг фаолияти туфайли вилоят ишлаб чиқаришига 370 миллиард сўм, экспортига 20 миллион доллар қўшилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Термиз корхоналар ўзбекистон янгиликлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг