Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди (рўйхат)

Жамият

image

19 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида Ўзбекистоннинг 15 та туман ва шаҳрида барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилиши маълум қилинганди. Президентнинг ўша куни қабул қилинган фармони билан бу амалиёт йўлга қўйиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Ушбу туман ва шаҳарларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади:

Маълум қилинишича, мазкур туман ва шаҳарларда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, коммунал хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлаштириш чоралари кўрилади.

Билдирилишича, 2025 йилда маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилоти жойлашган биноларга тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш дастури амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёни билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлик давлат идоралари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг