Давлат Coca-Cola Uzbekistan'даги улушини 252 млн долларга сотди

Жамият

image

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги 57,118 фоиз улушини “Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş.” компаниялар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда агентлик маълум қилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 фоиз давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.” (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган “CCI International Holland B.V.” шўъба корхонаси орқали 252,28 миллион АҚШ долларига сотиш (Битим) бўйича келишувга эришди.

Битим Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланган. Битимни якунлаш жараёни тартибга солувчи органлар томонидан бериладиган муайян рухсатлар олинишини талаб қилади.

Мазкур битим халқаро амалиётда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ–6096-сон Фармонига асосан, оммавий ошкора сотув жараёни шаклида ташкил этилди.

Давлат улушининг мазкур сотув жараёни “Rothschild & Co” Агентликнинг молиявий маслаҳатчиси, Dentons эса юридик маслаҳатчиси сифатидаги иштирокида амалга оширилди.

Coca-Cola компанияси ҳақида

“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ – Ўзбекистонда газланган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания бўлиб, у Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳарларида ишлаб чиқариш заводларига, шунингдек омборхоналар тармоғига эга. 2020 йил якунлари бўйича Компаниянинг соф фойдаси 205 млрд. сўмни ташкил этган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Битимнинг якунланиши билан кенг оммага (жамоатчиликка) ҳамда оммавий ахборот воситаларига қўшимча ахборот ва баёнот беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Coca-Cola

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг