Давлат бюджети харажатлари оширилди
Жамият
−
24 Декабрь 2021
6860Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилга мўлжалланган Давлат бюджети харажатлари оширилди. Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган қонун билан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга асосан:
а) 2021 йил учун Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 6,5 фоизини ташкил этади;
б) қуйидаги харажатлар оширилди:
- давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 41 трлн 226 млрд 950,3 млн сўмгача;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатлари 26 трлн 746 млрд 490 млн сўмгача.
в) 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари оширилди. Республика бюджетидан уларга жами 162 трлн 837 млрд 498,1 млн сўм ажратилади.
LiveБарчаси