Давлат бюджети харажатлари коронавирус сабаб мақбуллаштирилади
Жамият
−
14 Август 2020
84642020 йилдаги Ўзбекистон Давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун захира яратиш мақсадида 2020 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
• бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини 2021 йилнинг 1 январига қадар тўхтатиб туриш;
• Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини мақбуллаштириш;
• Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларини мақбуллаштириш;
• Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатларни мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги харажатлар:
• 2020 йилга қўшимча ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилиши режалаштирилган маблағларни;
• ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун туман бюджетларига ажратилган маблағлар ҳисобидан 100 млрд. сўмини;
• Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилиши режалаштирилган 100 млрд. сўм маблағдан 50 млрд. сўм мақбуллаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми республика бюджетига йўналтирилади.
Мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларидан мақбуллаштирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатлар
LiveБарчаси