“Давергеодезкадастр” қўмитаси ходимларида коронавирус аниқланди
Local
−
14 July 2020 7447 1 minute
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 6 ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда қўмита хабар берди.
Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида фолият олиб борувчи 10 мингдан ортиқ ходимдан 6 нафарида (Тошкент вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 2 та, Қашқадарё вилоятида 1 та) ушбу вирус аниқанган ва карантинга олинган.
Хозирда мазкур ходимларнинг 2 нафари тўлиқ соғайган, 4 нафари шифохонада стационар ҳолатда даволаниш жараёнида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 872 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 8030 нафари соғайган ва 64 нафари вафот этган.
Live
All
Turkiyadagi konda portlash yuz berdi
23 October