Дариға Назарбоева отасининг партиясидан депутатлар рўйхатига киритилди
Олам
−
12 Январь 2021
6200Қозоғистон Республикаси Бириничи Президентининг қизи – Қозоғистон Сенатининг собиқ спикери Дариға Назарбоева “Нур Отан” (“Ватан нури”) партиясидан Мажилис (парламентнинг қуйи палатаси) депутатлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни “Нур Отан” партиясининг веб-сайтида эълон қилинган.
“12 январь куни “Нур Отан” партияси Сиёсий кенгаши бюросининг қарори билан “Қозоғистон Республикасида сайлов” тўғрисидаги конституциявий қонуннинг 97-1-моддасидаги 5-бандга мувофиқ 76 номзод рўйхати тасдиқланди ва Қозоғистон Парламенти VII чақириқ Мажилиси депутатларини рўйхатига олиш учун Марказий сайлов комиссиясига юборилди”, дейилади хабарда.
Дариға Назарбоева бу рўйхатда 41-рақам остида қайд этилган.
Мажилиснинг амалдаги спикери Нурлан Нигматулин ҳам “Нур Отан” партиясидан депутатликка номзод сифатида киритилган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 10 январь куни Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда ҳукмрон “Нур Отан” (“Ватан нури”) партияси 71,09 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, “Нур Отан” партиясининг раиси Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ҳисобланади. Дариға Назарбоева эса унинг тўнғич қизидир.
LiveБарчаси