Ғолиб аниқ: Қозоғистонда сайловлар якунланди

Жамият 6347
image

Қозоғистоннинг “Нур Отан” (“Ватан нури”) партияси 10 январь куни бўлиб ўтган Мажилис (парламентнинг қуйи палатаси) депутатлари сайловида 71,09 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Константин Петров маълум қилди.

“Овозларнинг тақсимланиши қуйидагича: “Нур Отан” партияси – 5 миллион 148 минг 74 овоз ёки 71,09 фоиз”, дейди Петров.

Унинг таъкидлашича, овоз бериш натижаларига кўра уч партия: “Нур Отан”, “Оқ йўл” ва Қозоғистон Халқ партияси парламентга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

“Шундай қилиб, учта сиёсий партия етти фоизлик тўсиқни энгиб ўтди: Қозоғистон Халқ партияси, “Нур Отан” партияси ва “Оқ йўл” демократик партияси. Ушбу партияларга мандат тарқатишга рухсат берилган”, дейди Петров.

Овоз бериш натижаларига кўра ҚХП 9,10 фоиз, “Оқ йўл” 10,95 фоиз овоз олган. Сайловда қатнашган яна иккита партия 7 фоиздан кам овоз олган. Сайловчиларнинг 5,29 фоизи “Ауыл” партиясига, 3,57 фоизи “Адал” партиясига овоз берган.

Маълумот учун, парламенит сайловларида ғолиб бўлган “Нур Отан” партиясининг раиси Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ҳисобланади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3.1
t
×