“Дарбанд” мунтазам йўл-патрул маскани ҳам ёпилди
Жамият
−
26 Март 2020
8194Жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб Сурхондарё вилоятидаги “Дарбанд” мунтазам йўл-патрул масканининг фаолияти вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда. Қайд этилишича, вилоят ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шундай чора кўрилган.
Шунингдек, вилоятда 23 мартдан бошлаб йўналишли йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
“Вилоятимиз ҳудудида айни вақтда бўлиб турган бошқа вилоятдан ташриф буюрган фуқароларимизнинг яшаш манзилларига йетиб олишлари ва юк транспорт воситаларининг ҳаракатланишлари бундан мустаснодир”, дейилаган мурожаатда.
ЙҲХБ мавжуд карантин қоидаларини бузган фуқароларга дастлаб маъмурий, сўнг жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилишини эслатиб ўтган. Фуқаролардан зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмаслик, йўналишсиз таксилардан нархларни асоссиз равишда оширмаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Тошкент шаҳрини вилоятлар билан боғловчи постлар, Наманган шаҳри ва Андижон шаҳрини вилоят билан боғловчи постлар ёпилган эди. Шунингдек, “Қамчиқ” довонида ҳам транспортлар ҳаракати тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси