Даниеле Ругани: “Мен коронавирус юқтириб олдим”
Спорт
−
12 Март 2020
7718Италиянинг “Ювентус” клуби расмий сайти, жамоа футболчиси Даниеле Ругани коронавирус юқтириб олганини расман тасдиқлади. Футболчининг ўзи хавотир олмаётгани ҳақида маълум қилди.
“Ҳа, мен коронавирусга чалиндим. Лекин бундан хавотир олмаяпман. Ушбу вирусга чалинганим ҳақидаги янгиликларни ўқиб, мен ҳақимда қайғураётган ҳар бир инсонга шуни маълум қилмоқчиман, мен яхшиман. Айни пайтда, шифохонада мени соғайишим учун барча чораларни кўраётган шифокорларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Менда ҳаммаси жойида.
Сизлардан барча қоидаларга амал қилишингизни сўрайман. Коронавирусни юқтириб олмаслик учун, лозим бўлган эҳтиёт чораларини кўринг. Буни ўзимиз учун эмас, яқин инсонларимиз ва атрофимиздаги одамларнинг саломатлиги учун қилайлик”, деди футболчи.
Маълумот ўрнида, Италия бош вазири Жузеппе Конте коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича янги чоралар кўрилишини маълум қилди. Дўконлар ва дорихоналардан ташқари, савдо-сотиқ билан шуғулланувчи барча ташкилотлар фаолияти тўхтатилди.
Европада Италия коронавирус ўчоғи, дея таърифланмоқда. Айни дамда ушбу давлатда 12 мингдан зиёд инсон коронавирус юқтириб олган. 1045 нафар бемор касалликдан фориғ бўлган. Ҳалок бўлганлар эса, 827 кишини ташкил этади.
Даниеле Ругани жорий мавсумда “Ювентус” таркибида 25 учрашув ўтказган. У профессионал фаолияти давомида Италия миллий терма жамоаси либосида 7 маротаба майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Криштиану Роналдунинг жамоадоши Даниэле Ругани коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь