Дания украиналикларни музейдаги танклар билан жангга тайёрламоқчи

Олам

image

Дания ҳарбийлари украиналикларни тайёрлаш учун музейлардан Leopard танкларини олиб кетди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, Даниянинг учта музейи раҳбарияти “дарҳол машғулотлар бошланиши учун” мамлакат ҳарбий хизматчиларига олтита танк тақдим этган. Журналнинг аниқлик киритишича, музей коллекцияларидаги нусхалар қироллик армиясида хизмат қилаётган 100 дан ортиқ машинадан кўра яхшироқ ҳолатда сақланган.

Дания Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 8 сентябрь куни биринчи 10 та Дания Leopard 1А5 танкларининг партияси Украинага етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украинага танклар отрядини юборишга рози бўлгани ва Royal Forces Challenger 2’нинг тўртта асосий жанговар танки зудлик билан Шарқий Европага жўнатилиши ва тез орада яна саккизта зирҳли техника ҳам Украинага етиб келиши ҳақда ёзган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Дания танклар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made