Дана Уайт UFC президентлигидан бўшатилди

Спорт

image

Ultimate Fighting Championship (UFC) промоушенига эгалик қилувчи Endeavor Group Holdings компанияси UFC ва WWE ташкилотларини бирлаштириб, расман янги оммавий компания сифатида қайта ташкил қилди. Мазкур корпорация TKO Group деб номланади.

Barcha yirik futbolchilar seshanba kuni Nyu-Yorkda bo'lishdi

TKO Group Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олинган ва компания акцияларининг 51 фоизи Endeavor'га, яна 49 фоизи WWE акциядорларига тегишлилиги маълум қилинди. Ҳозирда корпорациянинг умумий капитали 21,4 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Ари Эмануэль TKO Group бош директори, WWE'нинг ҳозирги раҳбари Винс Макмэн директорлар кенгашининг ижрочи раиси этиб тайинланган. Аҳамиятлиси, бунга қадар UFC президенти лавозимида ишлаб келаётган Дана Уайт  энди ташкилотнинг бош директори сифатида ишлайдиган бўлди.

“Мен UFC'да аввал нима қилган бўлсам, кейин ҳам шу иш билан шуғулланаман, яъни барчаси ўз назоратимда бўлади. Бу спорт тарихидаги энг катта бирлашишга ўхшайди. Тушунгандирсиз, бу келишув спортни бутунлай бошқа даражага олиб чиқади”, дейди Дана Уайт.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дана Уайт WWE

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг