Дамашқ халқаро рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлайди
Олам
−
04 Январь
2788Суриянинг Дамашқ аэропорти жорий йил 7 январдан эътиборан халқаро рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлайди. Бу ҳақда бугун, 4 январь куни Сурия фуқаро авиацияси ва ҳаво транспорти бошқармаси бошлиғи Ашҳад ал-Салибий маълум қилди.
“Биз араб ва халқаро авиакомпанияларни ҳамкорларимиз ёрдамида Ҳалаб ва Дамашқ аэропортларини бутун дунёдан парвозларни қабул қилишлари учун қайта қуриш босқичини бошлаганимиз ҳақида хабардор қиламиз”, деган у.
2024 йилнинг 8 декабрда Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг тижорат парвозлари вақтинча тўхтатилган эди.
Qatar Airways авиакомпанияси Дамашққа парвозларни тиклади
АFP берган хабарга кўра, халқаро ёрдам ва хорижий дипломатик делегациялар келган самолётлар аллақачон Сурияга қўнишни бошлаган.
Сурия ҳаво йўллари 7 январдан Дамашқдан Дубайга парвозларни амалга оширади.
Qatar Airways авиакомпанияси салкам 13 йиллик танаффусдан сўнг Сурия пойтахтига парвозлар қайта тикланганини эълон қилди. 7 январдан бошлаб ҳафтасига учта рейс режалаштирилган.
Доҳа Суриянинг янги расмийларига Дамашқ аэропортининг нормал ишлашини таъминлашда ёрдам беришни таклиф қилган. Ўтган йилнинг 18 декабрь куни у ердан мамлакат шимолидаги Ҳалаб шаҳрига биринчи ички рейс амалга оширилган эди.
LiveБарчаси