Дам олиш кунлари ёғингарчилик бўладими?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 11-12 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчиликсиз бироз булутли об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ҳаво ҳарорати 0-3 даража совуқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача, кундузи қуёш ҳавони 6-11 даража илиққача иситиши кузатилади.

Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида бироз булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 8-11 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда январь ойида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Дам олиш кунлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг