Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутяпти
Жамият
−
01 Июль 2022
15228Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди. Якшанба кунига келиб, ҳарорат 38-41 даражагача етади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, шанба ва якшанба кунлари жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида 43-45 даражагача бўлган ҳарорат билан жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Бироқ, бу иссиқ узоқ вақт давом этмайди. Кейинги ҳафтанинг бошидан эса республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба кунидан ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафтанинг аксарият қисмида 30-35 даража атрофида, баъзи жойларда 37-38 даражагача бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистонда 3 июлда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 3 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 23-28 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор.
1-3 июлда Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тоқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь