Дам олиш кунлари ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
24 Март 2023
8479Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб туради. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Жорий йилнинг 25-26 март, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 23-25 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 27-29 даражани ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 24-26 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Ушбу кунларда пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража кундузи 22-25 даража бўлади.