Дам олиш кунлари ҳарорат 18 даражагача пасаяди
Бу қизиқ
−
12 Август 2022
16918Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 18-22 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат 37-39 даражага етади.
Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.