Дам олиш кунлари ҳарорат 18 даражагача пасаяди
Interesting
−
12 August 2022 19329 1 minute
Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 18-22 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат 37-39 даражага етади.
Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November