Дафн этиш учун нафақа Давлат бюджетидан ажратилади
Жамият
−
16 Ноябрь 2019
8721Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
“Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда Давлат бюджети ҳисобидан берилади.
Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қонуннинг тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятининг лицензияланишига оид қисми “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.
Утилизация йиғими назарда тутилган нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь