Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келяпти. У нимадан хавотирда?
Жамият
−
22 Апрель
28487Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга боради. Бу ҳақда "The Independent" нашри маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, Кэмерон Марказий Осиё мамлакатларининг қийинчилик билан эришилган мустақиллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашмоқчи. Шунингдек, у Британия университетларида хорижликларнинг таълим олишини қўллаб-қувватловчи Chevening стипендиялари учун маблағ миқдори икки баравар оширилиши ва келгуси уч йил давомида минтақа бўйлаб ривожланиш харажатлари учун 50 миллион фунт стерлинг ажратилишини маълум қилмоқчи.
Айни пайтда Кэмерон Тожикистонда мамлакат Президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб, бизнес, иқлим ўзгариши ва терроризмга қарши кураш каби муҳим соҳаларда ҳамкорлик бўйича тўхталган.
Бундан ташқари, сув ва иқлим муаммоларини ҳал этиш, меҳнат миграцияси, давлатлар ўртасидаги ҳаво йўлларини диверсификация қилиш йўналишида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
"The Independent"нинг ёзишича, бутун минтақа етакчилари билан музокараларда қироллик ТИВ раҳбари “санкцияларни четлаб ўтиш, инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотлар бўйича мунозараларни илгари суриш” бўйича музокаралар олиб боради.
Режага мувофиқ, у Тожикистондаги гидроэлектротехника лойиҳаси, жумладан, Қирғизистондаги каналларни суғориш майдончаси билан танишади.
Маълумот учун, Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиёга охирги ташрифи 2023 йил ноябрь ойида бўлган эди.
LiveБарчаси