COVID-19: Ўзбекистоннинг барча ҳудудида янги беморлар аниқланди
Жамият
−
25 Апрель 2021
13499Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 89 мингдан ошди. Кеча, 24 апрель яна 348 кишида инфекция қайд этилиб, жами касалланганлар 89 027 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 40 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 7 нафари Хоразм вилоятида,
- 68 нафари Тошкент вилоятида,
- 182 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 16 нафар,
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 13 нафар,
- Навоий вилоятида 6 нафар,
- Наманган вилоятида 7 нафар,
- Самарқанд вилоятида 29 нафар,
- Фарғона вилоятида 2 нафар,
- Хоразм вилоятида 2 нафар,
- Тошкент вилоятида 29 нафар,
- Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор соғайди.
Мамлакат бўйлаб соғайганлар жами 228 нафарга ортиб, 85764 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 643 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2620 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.
ССВ маъумотига кўра, 24 апрель куни Ўзбекистонда 15 778 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 544 529 нафарга етди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь