COVID-19 ни яратишга инсоннинг ақли етмайди – уханлик профессор бутун дунёга жавоб қайтарди
Олам
−
19 Апрель 2020
17182Инсоният коронавируснинг янги турига ўхшаш вирусни сунъий равишда яратиш учун зарур билимга эга эмас. Бу ҳақда кеча, 18 апрель куни Ухандаги Хитой Фанлар академиясининг бўлим бошлиғи, Ухань вирусология институти раҳбари Юань Чжимин маълум қилди.
“Илмий журналларда жуда кўп маълумотлар мавжуд. Вирусология ҳақидаги тушунчамга асосланиб, агар бундай вируснинг сунъий синтези ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг сунъий равишда пайдо қилинганини кўрсатадиган бирон бир далил йўқ”, деди у.
"Баъзи экспертларнинг фикрига кўра, агар бундай вирус сунъий равишда синтез қилинган бўлса, унда олимлар бутун инсониятнинг имкониятидан ташқари билимга эга бўлиб чиқади. Аслида, бундай эмас. Шу боис мен инсоният бундай билимга эга эмас деб ҳисоблайман ва шунга ўхшаш вирусни сунъий пайдо қилинганига ҳеч қачон ишонмайман”, дея қўшимча қилди мутахассис.
Ухань вирусология институти BSL-4 стандартига мувофиқ сертификатланган, биологик хавфсизликнинг энг юқори даражасига эга бўлган Хитойда ягона лабораторияни ўз ичига олади. Лаборатория ходимлари дунёдаги энг хавфли касалликларнинг қўзғатувчиларини текшириб боради.
Сир эмаски, сўнгги пайтларда коронавирус Хитой лабораторияларида сунъий пайдо қилингани, у биологик қурол эканлиги ва шунга ўхшаш маълумотлар ОАВда пайдо бўлди. Бу даъвони, асосан, АҚШ илгари сурмоқда. Президент Дональд Трамп ва ҳукумат вакиллари ҳам бу тахминни яшириб ўтиришни истамаяпти, матбуотда чиқишлар орқали бу ҳақида гапирилмоқда. Хитой эса, ўз навбатида, бу иддаоларни рад этмоқда.
LiveБарчаси