COVID-19 инсоният учун охиргиси эмас – БМТ

Олам 3213
image
-

COVID-19 пандемияси инсоният учун охиргиси эмас, кейингисига тайёргарлик кўриш зарур. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг “Twitter” саҳифасида айтиб ўтди.

Бугун бутун дунё 2020 йил ноябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Халқаро эпидемияга қарши тайёргарлик кунини нишонламоқда.

“COVID-19 инсоният дуч келадиган сўнгги пандемия бўлмайди. Ушбу соғлиқ инқирозига қарши курашар эканмиз, биз кейинги инқирозга тайёргарлик кўришимиз керак”, деб ёзган Гутерриш.

Маълумот ўрнида, ЖССТ 2020 йил 11 мартда янги коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Жонс Хопкинс (АҚШ) университетининг маълум қилишича, жорий йил 26 декабрь ҳолатига кўра, дунёда 279 миллиондан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 5,3 миллиондан ортиқ киши вафот этган. 

Ҳозир дунёда 168 та вакцина клиник синовдан ўтказилмоқда, улардан 40 таси биринчи синов босқичида, 58 таси иккинчи, 62 таси учинчи босқичда.

ЖССТ томонидан тасдиқланган ёки ҳали ҳам экспертизадан ўтаётган дорилар рўйхатига Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Кубадан 24 таси киритилган. Жорий йил 17декабрь ҳолатига кўра, ЖССТ фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун тўққизта COVID-19'га қарши вакцинани рўйхатга олган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, жорий йил 26 декабрь ҳолатига кўра, дунё бўйлаб рўйхатга олинган вакциналарнинг умумий дозаси 8,9 миллиарддан ошади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус бутун дунёга “omicron” штамми хавф солаётганига қарамай, 2022 йилда коронавирус пандемияси тугашини башорат қилганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 3
Теглар
t
×