COVID-19 га чалинганларда яна бир асорат қолиши аниқланди

Саломатлик

image

Оксфорд университети тадқиқотчилари COVID-19 нинг мияга таъсирини аниқлади. Бу ҳақда “The Daily Mail” хабар бермоқда. 

Британиялик олимлар коронавирус инфекцияси мия ҳажмининг пасайишига олиб келишини маълум қилган. Тадқиқотда 51 ёшдан 81 ёшгача бўлган 785 киши иштирок этган, улардан 401 киши COVID-19 билан касалланган. 

Кўнгиллилар иккита мия текширувидан ўтган. Натижалар шуни кўрсатганки, коронавирусдан тузалганларнинг мия ҳажми COVID билан касалланмаган назорат гуруҳига нисбатан 0,7 фоизга қисқарган. 

Оксфорд олимларининг таъкидлашича, мия ҳажмининг пасайиши кекса одамларда ва коронавирус билан шифохонага ётқизилган 15 беморда кўпроқ кузатилган.

Тадқиқот муаллифларининг таькидлашича, COVID билан касалланган иштирокчиларнинг 96 фоизида инфекция енгил кечган бўлса-да, уларда кулранг моддалар ҳажми йўқолган ва тўқималар шикастланган. 

“Бу салбий таъсирларнинг барчаси кекса одамларда кўпроқ сезилди”, дейди олимлар. 

Аммо мутахассислар бу ҳолатни яхшилаш мумкинлигини ҳам таъкидлаган. 

Тадқиқотга кўра, инфекциянинг мияга таъсири касалликнинг оғирлигига боғлиқ эмас. Олимларнинг таъкидлашича, COVID-19 нафақат когнитив қобилиятларнинг вақтинча ёмонлашишига олиб келади, балки уларни доимий равишда камайтиради.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус мия

Баҳолаганлар

640

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг