COVID-19 билан касалланганлар ва эмланганлар иммунитети ўртасида фарқ борми?
Саломатлик
−
22 Ноябрь 2021
7486COVID-19 билан касалланганларнинг иммунитети эмланганларникидан заифроқ эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда россиялик шифокор Дмитрий Козловских маълумот берган.
“Иммунитет заифроқ бўлиши ҳақида бизда маълумотлар йўқ. Иммунитет даражаси кўп жиҳатдан инсон иммунитет тизимининг ишлашига боғлиқ”, деган у.
Шу билан бирга, мутахассиснинг таъкидлашича, эмлаш организмга анча енгилроқ шаклда таъсир қилади.
“Одамнинг касаллик орқали иммунитетга эга бўлиши хавфлироқ”, дейди Козловских.
Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг Свердловск вилоятида эмланган беморлар орасида коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолатлари кузатилмаган.
“Алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлиб, одамлар компонентнинг бир қисмини ёки тўлиқ қисмини олган ҳолда, афсуски, жиддий ёндош касалликлардан вафот этган. Бу ҳолатларнинг барчаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан комиссия асосида ўрганилади. Хулоса чиқарилади, улар жамоатчиликка эълон қилинади”, деб таъкидлаган у.
Козловскихнинг қўшимча қилишича, эмланмаган беморлар 13,5 марта тезроқ касалликка чалинади.
“Эмланганлар орасида касалланиш даражаси тахминан 100 минг эмланганга 313 кишини ташкил этади. Эмланмаганлар орасида касалланиш даражаси деярли 100 мингга 4400 тани ташкил этади”, деган мутахассис.
Шу билан бирга, у реанимацияда эмланган беморлар деярли йўқлигини таъкидлаган. Козловских, шунингдек пандемия муносабати билан киритилган чекловларни юмшатиш шартини ҳам айтган.
“Бизнинг фикримизча, бутун аҳолини қамраб олиш 80 фоиз кўрсаткичга етса, муайян чора-тадбирларга тузатиш киритиш мумкин бўлади”, деган у.