Cobalt ва Gentra`нинг ўрнини босиши режалаштирилган Chevrolet Onix`нинг нархи маълум бўлди

Жамият

−

image

Аввалроқ, Ўзбекистонга Бразилиядан Chevrolet Onix русумли автомобиллар олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.

“Uzauto Motors” компанияси директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовнинг маълум қилишича, Chevrolet Onix автомобили Ўзбекистонда 9-12 минг доллар атрофида сотилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Асакадаги автомобиль заводидан хабар берди.

Ушбу русумдаги автомобилни ишлаб чиқариш учун ускунлар ўрнатилади ва машинани ишлаб чиқариш 2022 йил 4-чорак якунида локализация қилинади.

Chevrolet Onix Ўзбекистонда Cobalt ва Gentra автомобилларининг ўрнини босиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

5193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг