Ўзбекистонга Chevrolet Onix автомобиллари олиб келинди

Жамият 17402
image

Бугун, 22 февраль куни ижтимоий тармоқларда Chevrolet Onix моделлари ортилган автовоз Тошкент бўйлаб ҳаракатлангани тасвирланган суратлар тарқалди.

“Ўзавтосаноат” АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, камсонли Chevrolet Onix автомобиллари синов учун Бразилиядан олиб келинган.

“Ўзбекистон йўлларида олиб келинаётгани кўринган Chevrolet Onix автомобиллари синов учун намуналар бўлиб, батафсил ўрганиш учун бир нечта сотиб олинган.

Ушбу нусхалар маҳаллий иқлим шароитида синов ўтказиш ва потенциал харидорларнинг фикрларини ўрганиш учун сотиб олинган”, дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июнида “UzAutoMotors” АЖ Chevrolet Onix седанини маҳаллийлаштиришни режалаштираётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ компания 2020 йилда Chevrolet Onix ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборгани маълум бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1234
Рейтинг: 3
Теглар
t
×