Чустда Spark Hyundai билан тўқнашди. Қурбон бор
Жамият
−
27 Август 2020
4909Жорий йилнинг 25 август куни Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
ЙТҲ соат 01:00 ларда Пунгон-Наманган йўлининг 56 кмда юз берган. Spark русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Hyundai Porter русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада, Spark русумли автомашинада бўлган йўловчи оғир тан жароҳати олиб, оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса оғир қўшма шикаст, кўз қовоқ соҳаси йиртилган жароҳат ташхиси билан, қолган икки нафар йўловчилар қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан Чуст туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси