“Қамчиқ”да юк машинаси ёниб кетди. Қурбонлар бор
Жамият
−
26 Август 2020
10784Кеча, 25 август куни “Қамчиқ” юк автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса 25 август куни соат 16:24 ларда A-373, “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 222,3 км “Водий – Тошкент” йўналишида юз берган. Isuzu русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилган.
Бунинг оқибатида ёнғин келиб чиқиб, автомашина ичидаги ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, юк машинасининг юкхонасида 8 тонна қурилиш хомашёси, яъни бетонга қўшиладиган кимёвий эритма борлиги маълум бўлган.
Юзага келган вазият юзасидан “Қамчиқ” Махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи полковник Х.Бобонов бошчилигидаги шахсий таркиб ҳамда махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ёнғин-қутқарувчиларининг олиб борган тезкор сай-ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь