Чусовитинасиз Ўзбекистон термаси Англияга йўл олди
Спорт
−
26 Октябрь 2022 5470 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Англиянинг Ливерпуль шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Бугун, 26 октябрь куни нуфузли мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон вакиллари Англияга жўнаб кетишди.
Эътиборлиси, ушбу мундиалда Олимпия рекордчиси Оксана Чусовитина иштирок этмайди. Аввалроқ, спортчи мусобақада қатнашмаслигини маълум қилганди.
Турнирда жамоавий йўналишда Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналади.
ЖЧда қатнашадиган Ўзбекистон жамоаси таркиби:
Расулжон Абдураҳимов
Абдулла Азимов
Ўткирбек Жўраев
Ҳабибулло Эргашев
Дилдора Арипова
Оминахон Ҳалилова
Шахзод Шукуров
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь