Чойхонадаги жанжалда 27 ёшли йигит уч кишини отиб ташлади
Жамият
−
06 Февраль 2020
24468Бугун, 6 февраль куни соат 00:10 ларда Қўқон шаҳар, Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонада жанжал оқибатида уч киши ўқ отар қуролдан жароҳатланди.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов берган маълумотга кўра, 1993 йилда туғилган фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжаллашган.
Жанжал давомида, Ж.Ж. чойхонанинг кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқ отар қурол (ов милтиғи) дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “а, п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
06 Ноябрь