“Чой пули”: Обамеянг “Барселона”да қанча маош олади?

Спорт

image

“Арсенал” клуби собиқ сардори Пьер-Эмерик Обамеянг ижара асосида “Барселона”га ўтди.

“Mundo Deportivo” хабарига кўра, 32 ёшли габонлик ҳужумчи “кўк-анорранглилар” сафида ҳафтасига 5000 евро олади. Манбага кўра, Оба фақатгина жорий мавсум охиригача шундай маошга эга бўлади. Келаси йилдан бошлаб ҳужумчининг маоши кўтарилади.

Аввалроқ, Обамеянгнинг “Арсенал” билан маош масаласидаги келишмовчиликлари туфайли трансфер барбод бўлишга яқин эди. Бироқ клублар бу муаммони ҳал қилишга муваффақ бўлишди ва унинг катта қисмини Каталония клуби қоплайдиган бўлди.

Қайд этилишича, футболчи барча керакли тиббий кўриклардан ўтган ва унинг эркин агентга айланиши трансфер ойнасининг сўнгги кунида рўйхатдан ўтказишга ҳожат йўқ. Катта эҳтимол билан, расмий маълумот бугун, 1 февраль куни эълон қилинади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Арсенал Обамеянг

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг